Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон шаҳридаги дорихоналардан бирида маст ҳолда бўлган 46 ёшли эркак ногиронлиги бўлган вояга етмаган ўсмир билан дастлаб хазиллашиб, кейинчалик ўзаро тортишиб қолишган. Бўлиб ўтган тортишувда у болани ҳақоратлаб, юзига урган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати изоҳ берди.
Маълум бўлишича, воқеа 26 июль куни кечқурун содир бўлган. Қўл кўтариш ҳолати бўйича жабрланувчининг ўзи ҳам, унинг яқинлари ҳам ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилмаган. Ҳозирда ҳақорат ва калтаклашга йўл қўйган фуқарога нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, фуқаро судланган ва кўпинча маст ҳолда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қиларди.
Аввалроқ, Андижонда икки нафар вояга етмаган йигит қарзга маҳсулот сотишдан бош тортган кийим-кечак сотувчисини калтаклаганди.

Изоҳлар мавжуд емас