Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 7 ноябрь куни, Андижон вилояти Олтинкўл тумани "Уйшин" маҳалласи ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-патрул хизмати инспекторига бириктирилган Lacetti русумли патрул автомобилига Nexia-2 автомашинаси бориб урилган.
ЙҲХББ хабарига кўра, хизмат вақтида йўл-патрул хизмати инспекторига бириктирилган Lacetti русумли патрул автомашинаси йўлнинг ўнг четига тўхтаб турган, инспектор эса пиёда хизмат олиб бораётган бўлган. Шу пайтда "Олтинкўл–Андижон" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Nexia-2 ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, патрул машинасига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Аммо икки транспорт воситаси техник шикастланган.
Ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси суриштирув бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ҳам жуда аянчли автоҳалокат содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар мавжуд емас