Андижонда "Умра" баҳонасидаги йирик фирибгарлик фош этилди: 22 миллион доллар ўзлаштирилган
Ҳодисалар

Андижонда "Умра" баҳонасидаги йирик фирибгарлик фош этилди: 22 миллион доллар ўзлаштирилган

41

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти Андижон вилоятида "Jalolquduq Aviatrans"(JAT Travel) турфирмаси томонидан ташкил этилган йирик жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Ноқонуний тур-агентлик 19 мингга яқин фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг маблағларини ўзлаштирган.

Тергов жараёнида 42 ёшли аёл мазкур турфирмада норасмий тур-агент сифатида ишлаб, 2024-2025 йилларда жами 19 547 нафар фуқарони ноқонуний зиёрат тадбирларига жалб қилгани аниқланган. 

Жиноятнинг кўлами ҳайратланарли бўлиб, фуқаролардан нақд шаклда 22 846 590 доллар йиғиб олинган. Давлатга етказилган зарар 1,8 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда. Солиқдан бўйин товлаш орқали 15,3 миллиард сўмдан зиёд зарар ҳисобланган.

Энг ачинарлиси, ташкилот томонидан Саудия Арабистонига юборилган 534 нафар фуқаро у ерда ҳеч қандай шароитларсиз, оғир аҳволда ташлаб кетилган. Уларни Ватанимизга қайтариш учун давлат томонидан махсус рейслар ташкил этилган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан жами 14 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда уларнинг 13 нафари қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқарога 2,5 минг доллар эвазига Умра сафарига юборишни ваъда қилган Just Flit сайёҳлик фирмаси вакилини қўлга олганди. Ушбу ташкилотда кичик ҳажни ташкил этиш учун лицензия бўлмаган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...