Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 25 февраль куни Андижон шаҳридаги газ қуйиш шаҳобчасида Nexia автомашинаси портлаб кетган. Олтита машинага шикаст етган, ҳайдовчилар орасида жабрланганлар йўқ. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
32 ёшли Ш.О.га тегишли бўлган Nexia газ қуйиш пайтида портлаган. Бу ҳодиса соат 10:10да Хўжаобод тумани Хидирша маҳалласида жойлашган “Холис Тафаккур” автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шаҳобчасида юз берган.
Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти берган маълумотга кўра, ёқилғи қуйиш шаҳобчасида бўлганларнинг ҳеч бири жиддий тан жароҳати олмаган. Портлаш натижасида олтита машинага зарар етган. Ҳозирда воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳ ишламоқда, портлаш сабаблари аниқланмоқда.
Текшириш натижалари ҳақида унинг тугаши билан маълум қилинади.
Изоҳлар мавжуд емас