Загрузка
Загрузка
Андижондаги мактабда яна оммавий заҳарланиш юз берди
Ҳодисалар

Андижондаги мактабда яна оммавий заҳарланиш юз берди

626
Загрузка

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Андижон вилоятида яна бир оммавий заҳарланиш ҳолати юз берди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 8 октябрь куни Андижон тумани юқумли касалликлар касалхонасига тўрт нафар бемор ичкетиш, қайтариш, бош оғриш, умумий ҳолсизлик, қориндаги оғриқ ва тана ҳароратининг ошишига шикоят қилиб келишган. Шу куннинг ўзида яна 23 киши “озиқ-овқат интоксикацияси” ташҳиси билан касалхонага жойлаштирилган.

Касалхонада ётган 27 кишидан 24 нафари Андижон туманидаги 35-сонли мактаб ўқувчиларидир. Шу билан бирга, синф раҳбари ва ўқувчилардан бирининг туғилган кунини нишонлаш учун келтирилган тортдан истеъмол қилган бир ўқувчининг қариндоши ҳам заҳарланганлар қаторидан жой олган.

Бугунги кунда 15 нафар ўқувчининг умумий ҳолати яхшиланиб, улар ўйига кетишган, 12 нафари эса касалхонада қолмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, 30 сентябрь куни Андижондаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy хусусий мактабида ҳам оммавий заҳарланиш кузатилган эди. Тушлик пайтида мазкур мактабда 75 нафар ўқувчи ва 7 нафар ўқитувчи жабрланган.

Бугуннинг ўзида Самарқанд вилоятида ҳам юз берган оммавий заҳарланиш ҳақида маълум бўлди. Бу ерда шаурма ва хот-дог туфайли 26 киши касалланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+