Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Депутат Расул Кушербаевнинг маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Андижондаги мактаблардан бирида ўқитувчилар соат 22-00гача ишда бўлиб, ёшлар учун кўнгилочар дастурлар ташкил этишга мажбур қилинмоқда.
Депутатнинг сўзларига кўра, унга Андижон вилояти туманларидан норози ўқитувчилардан қатор мурожаатлар келиб тушган. Маҳаллий мутасаддилар мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар учун мазмунли ҳордиқ ташкил этиш учун кечаю кундуз турли тўгарак ва тадбирлар ўтказишни талаб қилмоқда.
Кундузи ташкил қилинадиган тадбирлар тушунарли, бироқ нима учун одамлар дарсдан ташқари ташқари ишда бўлишга мажбур эканликлари ноаниқлигича қолмоқда. Депутатнинг айтишича, ўқитувчилар оила даврасида бўлиш ўрнига, эрталабдан бошлаб соат 22:00 гача мактабда бўлишга мажбур қилинмоқда.
Кушербаев томонидан чоп қилинган расмлардан бирида Андижон тумани 47-сонли мактаб ўқувчилари тунги дискотекада хордиқ чиқаришмоқда. Бошқа бир суратда соат 21.00дан 22.00 гача бўлган вақтда дискотека ўтказиш режаси акс этган.
“Ўсмирлар совуқ ҳавода фильм кўришмоқда. Кўринишича, бу вазиятда улар ҳам, ўқитувчилар ҳам “жуда бахтиёр”, -дея якун қилган депутат.
Изоҳлар мавжуд емас