Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тергов департаменти маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ангрендаги мактаблардан бирида юқори синф ўқувчилари ўртасида можаро келиб чиққан. Улардан бири оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
“2021 йилнинг 9 март куни соат 11:00 ларда 16 ёшли Акмал мактаб ҳудудида 11-синф ўқувчиси 17 ёшли Ойбек билан жанжаллашиб, бир-бирига ким зўрлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлган. Акмал Ойбекнинг жағ қисмига мушти билан ургани оқибатида у ерга йиқилиб, бош мия ёпиқ синиши, энса суяк синиши каби жароҳатлар олган”, - дея маълум қилмоқда Тергов Департаменти.
Мазкур ҳолат юзасидан Акмалга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун қонунга кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас