Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Қаршида оғир жиноятлар учун муқаддам икки маротаба судланган эркак ўзини ва 80 ёшли 1 гуруҳ ногирони бўлган ночор аҳволдаги ногирон отасини ёқиб юборган. Рецидивист қотиллик ва ўз-ўзини ўлдиришни келинининг кўз олдида амалга оширган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Марҳумларнинг қариндошлари айтиб беришича, 46 ёшли Ш.А. ўзининг отаси – кўзи ожиз, мустақил ҳаракатлана олмайдиган Я.А. билан доимий равишда жанжаллашиб келган.
15 май куни соат 14:30 да эркак уйига бензин солинган канистра ва темир занжир билан кириб келган. У ўзига ва отасининг устига бензин қуйиб, оёғини иситиш батареясига занжир билан боғлаб қўйган. Мудҳиш воқеа жиноятчининг келини А.Е. кўз олдида юз берган. У бунинг олдини олишга қанчалик уринмасин, Ш.А. ўзини ва отасини ёқиб юборган. Кучли куйиш оқибатида рецидивист ва отаси вафот этишган.
“Postda” нашри хабар қилишича, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас