Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳуқуқни муҳофаза идоралари ходимлари томонидан Қаршидаги “Арабхона” маҳалласида яширин кушхона топилган. Мухбиримиз хабар беришича, бу ерда эшаклар ўлдирилиб, гўштини бозорда сотиш режалаштирилган.
Тинтув давомида яширин кушхонадан эшакларнинг ўнлаб териси ва гўшти топилган. Шунингдек, 20 бош тирик эшаклар ҳам аниқланган.
Сўроқ давомида кушхона эгаларининг айтишича, ҳайвонлар сотиш учун сўйилган. Қарши шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимларининг берган маълумотига кўра, гўшт ҳақиқатан ҳам эшакники бўлиб, истеъмол учун яроқсиз.
Терилар ва гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас