Загрузка
Загрузка
Қаршида жума намозини ўқиётган фуқаронинг автомобилидан 70 миллион сўм ўғирланган
Ҳодисалар

Қаршида жума намозини ўқиётган фуқаронинг автомобилидан 70 миллион сўм ўғирланган

738
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қаршида жума намозини ўқиётган фуқаронинг автомобилидан 70 миллион сўм ўғирланган. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Воқеа 3 сентябрь куни тахминан соат 13-00да “Маҳаллот” маҳалласидаги масжидда юз берган. Автомобиль эгаси намоз ўқиётган вақтда унинг автомобилидан 70 миллион сўм ўғирлаган.

Тезкор ходимлар томонидан жиноятчи қўлга олинган. Аниқланишича, “Комилон” маҳалласида яшовчи ва илгари судланган 28 ёшли фуқаро мазкур жиноятга қўл урган. Унинг ёнидан 67 миллион 300 минг сўм пул топилган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 банди “а” қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу моддага асосан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чорасини қўллаш назарда тутилган.

Жиноятчи 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...