Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қашқадарё вилояти ИИБга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, Uzbekistan GTL заводидаги воқеалар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
"Ҳозирги вақтда тартибсизликларда иштирок этган бир гуруҳ ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг иккита моддаси -173-моддасининг 2 - қисми, "б "банди (мол-мулкни қасддан йўқ қилиш ёки унга зарар етказиш) ва 277-моддасининг 2-қисми, " б", "с", "е" бандлари (безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди", - деб хабар берди Вилоят ички ишлар бошқармаси.
Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот идораси терговга жалб қилинган кишиларнинг аниқ сонини маълум қилмаган.
Тўполон натижасида корхонага етказилган умумий зарар 480 млн. сўмни ташкил этган. Жумладан, 19 та видеокамера, 9 та ёзув столи, 33 та кондиционер ва бошқа жиҳозлар синдирилган.
Эслатиб ўтамизки, 21 октябр куни ишчилар заводда исён кўтаришган. Энергетика вазирлигининг маълумотига кўра "ошхонадаги ускуналарнинг вақтинчалик ишламай қолиши", шунингдек, "смена ишчиларининг 22 кун ўрнига 45 кун объектда бўлишидан норозилиги" мазкур воқеаларга сабаб бўлган.
Изоҳлар мавжуд емас