Загрузка
Загрузка
Қашқадарё вилоятида чақалоқ вафот этди. Онаси рухсат этмаганлиги боис бола эмланмаган
Ҳодисалар

Қашқадарё вилоятида чақалоқ вафот этди. Онаси рухсат этмаганлиги боис бола эмланмаган

676
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Қашқадарё вилоятида онасининг қаршилиги туфайли эмланмаган чақалоқ вафот этди. Бу ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

Воқеа Косон туманида юз берган. 14 октябрь куни туғруқхонага Г.К. исмли аёл жойлаштирилиб, кейинги кунда ўғил туғилган. Бир неча соат ўтиб, она ва бола туғруқ комплексини тарк этишган.

“Шу ўринда тиббий ходимларинг тавсиясига қарамасдан, чақалоқни “Геповакс” вацинаси билан режали эмлашга рад жавоби берилган. Туғруқхонадан чиқишда чақалоқнинг умумий ҳолати қониқарли эди”, - деб изоҳ беришди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари.

Аммо, кейинги кун бола туғруқхонага олиб келиниб, керакли эмлашни олган. 16 октябрга ўтар кечаси эса чақалоқнинг ҳолати кескин ёмонлашган. Тез тиббий ёрдамни чақириш ўрнига, бувиси   болани қишлоқ табибига олиб борган. Эрталаб чақалоқ онаси ҳеч нарса бўлмаганидек, болани навбатдаги эмлашга олиб борган.

“Тиббиёт ходимлари чақалоқни бувиси иштирокида кўрикдан ўтказишган. Чақалоқ ҳолати қониқарсиз деб баҳоланиб, терисининг ранги кўкимтир бўлган. Болани зудлик билан болалар касалхонасига жойлаштириш тавсия этилган. Унинг ҳолати ёмонлашганиги боис, навбатдаги БЦЖ эмлаши амалга оширилмаган” – деб таъкидлашди бошқарма мутахассислари.

Чақалоқ оғир аҳволда милоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига олиб борилган. Афсуски, уни қўтқариб қолиш имконияти бўлмаган. 15 дақиқадан сўнг чақалоқ қорин инфекцияси, мия комаси ва мия керкиши туфайли вафот этган.

Бошқарма берган маълумотга қараганда, туман шифокорлари ушбу ҳолатни батафсил ўрганиб чиқишган. Аниқланишича, бу борада режали эмлашни қилмаган шифокорларнинг катта айби бор. Шунинг учун неонатолог ва туғруқхона акушери эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, бош шифокор ўринбосари олий маошининг 30 фоизи миқдорида жарима қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...