Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда 21 килограмм гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Ҳодисалар

Қашқадарёда 21 килограмм гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1981 йилда туғилган шахснинг уйидан 20 кг 658 грамм марихуана топилиб, белгиланган тартибда мусодара қилинди.

Фуқаро аввал икки маротаба судланган бўлиб, ушбу воситани келгусида сотиш орқали осон пул топиш мақсадида етиштиргани маълум қилинди.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Мазкур модда 5-қисмида назарда тутилган жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё ва Наманган вилоятида тезкор тадбирлар давомида бир қатор нарколабораториялар ва наркосавдогарлар фаолияти фош этилганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...