Қашқадарёда икки нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши ўғирланган вакцинани пулламоқчи бўлган
Ҳодисалар

Қашқадарёда икки нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши ўғирланган вакцинани пулламоқчи бўлган

589

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қашқадарёда икки нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши ўғирланган вакцинани пулламоқчи бўлган. Бу ҳақда мазкур вилоят ИИББга ҳавола қилиган ҳолда мухбиримиз хбар бермоқда.   

Чироқчи туманидаги “Кўкдала” оилавий поликлиникаси ҳамшираси ва “Аннаруз” шифохонаси фельдшери жиноий тил бириктириб, Covid 19га қарши вакциналарни ўзлаштирган. Аёллар вакцинани 4600 долларга сотиш пайтида қўлга олинган.

Ҳибсга олинганларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси, 2 қисми "в" банди (бир гуруҳ шахсларнинг олдиндан тил бириктириб, талон-тарож қилиш ёки растрата қилиш йўли билан ўзлаштириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган

Кеча Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди ушбу иш бўйича қарор қабул қилган. Ҳамширага тиббий фаолиятдан 1 йилга четлатиш ва БҲМнинг 30 баравари миқдорида катта жарима тайинланган, фельдшер эса тиббий фаолиятдан 2 йилга четлатиш ва 2 йил ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...