Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда юк автомобили иштирокида йирик авария юзасидан расмий муносабат билдирилди
Ҳодисалар

Қашқадарёда юк автомобили иштирокида йирик авария юзасидан расмий муносабат билдирилди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида кўплаб транспорт воситалари иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлаб, машиналар 11 та эканлиги айтилган эди.  

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳодиса 3 июль куни соат 14:30 ларда Шаҳрисабз туманидаги 70V010 автомобиль йўлининг 22-километрида юз берган. 

Дастлабки маълумотларга кўра,  HOWO русумли юк автомобилининг тормоз тизимида носозлик юзага келган. Оқибатда юк автомобили ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган жами 9 та транспорт воситаси билан тўқнашган. 

Занжирли тўқнашувда 2 та Lacetti, Tracker-2, Nexia-1, Nexia-3, Matiz, Damas ва Spark русумли автомобиллар иштирок этган. 

Тўқнашув зарбаси оқибатида Nexia-1 автомобили йўл четида бўлган пиёдани уриб юборган. Жабрланган пиёдага воқеа жойида шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...