Загрузка
Загрузка
Европадаги жазирама минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлди
Дунё

Европадаги жазирама минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Европада июнь ойи охирида кузатилган кучли иссиқ тўлқини оқибатида қурбонлар сони кескин ортмоқда. Reuters агентлиги маълумотига кўра, Франция, Белгия ва Нидерландияда жазирама сабаб вафот этганлар сони дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 3 700 нафарга етган. 

Энг кўп қурбон Франция ҳиссасига тўғри келиб, мамлакатда 2 025 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. Белгияда жазирама 1 200 нафар, Нидерландияда эса 480 нафар кишининг ўлимига сабаб бўлган. 

Расмийлар мазкур рақамлар ҳали дастлабки маълумотлар эканини таъкидлаб, текширувлар давом этаётгани боис қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини билдирмоқда. 

Шу билан бирга, Испанияда ҳам кучли иссиқ ҳаво оғир оқибатларга олиб келган. Мамлакатда камида 1000 нафардан ортиқ инсон жазирама туфайли вафот этгани қайд этилган

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 20–28 июнь кунлари Европа бўйлаб ўн кунга яқин давом этган экстремал иссиқ ҳаво кузатилган. Ҳароратнинг кескин кўтарилиши муносабати билан Франция, Буюк Британия, Нидерландия ва Италияда энг юқори — қизил даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилинган. 

Мутахассислар, айниқса, кекса ёшдагилар, сурункали касаллиги бор фуқаролар ва ёш болалар учун юқори ҳарорат жиддий хавф туғдиришини таъкидлаб, аҳолини иссиқ ҳавода эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...