Загрузка
Загрузка
ЖЧ-2026: Аргентина ва Колумбия 1/8 финалга йўл олди, Миср тарихий ғалабадан кейин амалдаги чемпионга қарши ўйнайди
Спорт

ЖЧ-2026: Аргентина ва Колумбия 1/8 финалга йўл олди, Миср тарихий ғалабадан кейин амалдаги чемпионга қарши ўйнайди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида яна бир қатор қизиқарли ва драматик учрашувлар бўлиб ўтди. Аргентина ва Колумбия кейинги босқичга чиққан бўлса, Миср пенальтилар сериясида Австралияни мағлуб этиб, тарихида илк бор жаҳон чемпионати плей-оффида ғалаба қозонди. 

Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина Майамида Кабо-Вердега қарши кутилгандан анча оғир баҳс ўтказди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Лионель Месси ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Дерой Дуарте мувозанатни тиклади. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланди. 

Қўшимча вақтда Лисандро Мартинес Аргентияни яна олдинга олиб чиққан бўлса, Сидни Кабрал Кабо-Верде ҳисобни яна тенглаштирди. Ўйин тақдири эса 111-дақиқада ҳал бўлди. Кабо-Верде ҳимоячиси Диней ўз дарвозасига тўп киритиб юборди ва Аргентина 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Турнирнинг энг катта сенсацияларидан бирига яқин келган Кабо-Верде амалдаги чемпионни пенальтилар сериясигача олиб бориши мумкин эди. Бироқ омад жанубий америкаликлар томонида бўлди. 

Колумбия эса Ганага қарши учрашувда анча ишончли ҳаракат қилди. Ўйиндаги ягона гол 14-дақиқада Жон Ариас томонидан киритилди. Шу тариқа Колумбия 1:0 ҳисобида зафар қучиб, 2018 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиқишга муваффақ бўлди.

 Шунингдек, Миср терма жамоаси Австралияга қарши драматик баҳсдан кейин кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. 13-дақиқада Эмам Ашур ҳисобида очди. Иккинчи бўлимда эса Муҳаммад Ҳанийнинг автоголи Австралияга ҳисобни тенглаштириш имконини берди. 

Асосий ва қўшимча вақтда ғолиб аниқланмагани учун баҳс пенальтилар сериясигача чўзилди. Австралия таркибида Харри Суттар ва Лукас Ҳеррингтон ўз зарбаларини аниқ амалга ошира олмади. Миср футболчилари эса тўртта пенальтини муваффақиятли бажариб, серияда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Қизиғи, Австралия пенальтилар серияси олдидан тажрибали дарвозабон Мэтью Райанни майдонга туширган бўлса-да, бу ўзгариш жамоани мағлубиятдан қутқара олмади. 

Бу натижа Миср учун тарихий аҳамиятга эга бўлди. Африка вакили илк бор Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида ғалаба қозониб, 1/8 финалга чиқди. 

Энди 1/8 финалда Аргентина Мисрга қарши майдонга тушади. Колумбия эса Швейцария билан чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...