Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятида Nexia-2 ва Cobalt автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳалокати содир бўлди. Ҳодиса натижасида бир йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна икки фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
ЙҲХББ маълумотларига кўра, воқеа бугун, 7 ноябрь куни тахминан соат 17:20 да Ғузор тумани ҳудудидаги М-39 Тошкент – Термиз автомобиль йўлининг бир қисмида содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатиган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирган.

Изоҳлар мавжуд емас