Аёл икки нафар боласи билан поезд остига ўзини ташлаб, жонига суиқасд қилган
Ҳодисалар

Аёл икки нафар боласи билан поезд остига ўзини ташлаб, жонига суиқасд қилган

194

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги “Совунгар” маҳалласида яшовчи аёл поезд остига ташланиб, ўзи ва фарзандларининг жонига суиқасд қилган. Сенат маълумотларига кўра,   аёлнинг   уни ўғил фарзанд туғмаётганликда айблаган турмуш ўртоғи билан келишмовчилиги бўлган.

“31 ёшли аёл ва унинг фарзандлари поезд яқинлашиб келган вақтда темир йўл изига югуриб чиқиб, иккита рельс орасига ётиб олганлиги натижасида юк поезди уларни уриб юборган. Яқин қариндошлари билан суҳбатлашилганда, оилавий шароити моддий жиҳатдан ўртаҳоллиги, сўнгги вақтларда у билан турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб турганлиги, унинг руҳиятида ўзгаришлар бўлганлиги маълум бўлган”, -дея қайд этмоқда Сенат.

Эркак “Сен ўғил фарзанд туғмайсан” деб, унга таъна бериб келган. Бироқ, аёл бошқа шахслар билан келишмовчиликка бормаганлиги, руҳий жиҳатдан соғломлиги, яқин қариндошлари орасида руҳий касаллик белгилари мавжуд бўлганлар йўқлиги аниқланган.

Ушбу маҳалла патронаж ҳамширасининг берган маълумотига  кўра, аёл 2021 йилнинг январь ойида ҳомиладорлиги туфайли мурожаат қилган. У тиббий кўрикдан ўтказилганда ушбу ҳомила ҳам қиз эканлиги аниқланган. Натижада аёл ўз хоҳиши билан ҳомиласини олдириб ташлаган.

Бундан ташқари, фуқаро оиласидаги келишмовчилик юзасидан бирор маротаба МФЙ ходимларига ёки туман ИИБ профилактика инспекторига мурожаат қилмаган.

Айни    суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+