Ҳайвондан баттар. Тошкентда тиланчилар ичкиликка пул йиғиш учун итлардан фойдаланишмоқда
Ҳодисалар

Ҳайвондан баттар. Тошкентда тиланчилар ичкиликка пул йиғиш учун итлардан фойдаланишмоқда

480

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Айрим одамлар учун муқаддас нарса йўқлигига аллақачан амин бўлганмиз. Гўёки боласини даволаш учун пул йиғаётган, пенсияларни ўғирлаётган, шахсий бойлик учун болалардан фойдаланилаётган, самосуд қилаётганлар тобора кўпайиб бормоқда. Бунга яна бир нарса қўшилган – тиланчилар итларни даволаш баҳонасида улардан фойдаланишни одат қилишмоқда.

Аслида эса пуллат ичкиликка сарф қилинади, бечора ҳайвонлар эса одамларнинг дастидан азият чекишади. Шу каби ҳолатлардан бири ҳақида “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятининг аъзоси айтиб берган.

“Мовий гумбазлар” боғи ёнидаги Fish and bread кафеси атрофида ҳар куни соат 9-10ларда бир аёл қўлида кичик итчани олиб ўтиради. Аёлда “итни даволашга ёрдам беринг” деган ёзув ҳам бор. Итчанинг   орқа оёқлари   бинт билан ўралган, одатда у уйқусираб ўтиради”, - деди фойдаланувчи.

Сўраганларнинг айримларига   аёл итчанинг орқа оёқлари қисман кесиб ташланган, бошқа бировларга эса қаттиқ қуйган дейди. Хуллас, баҳоналар мингта. Сахий кишилардан олинган пулларни бечора ҳайвоннинг “эгаси” алкоголь ичимликларга сарфлайдиганга ўхшайди, сабаби –ундан доимо   ёқимсиз ҳид келиб туради.

“Шунингдек, айтиш лозимки, сўнгги икки ҳафтада бу аёл иккинчи ит билан чиқмоқда. Бундан олдингисини катта жанжал билан бир қиз сотиб олган. Аниқланишича,   итчанинг оёқлари мутлақо соғлом экан, бироқ қаттиқ боғлангани учун қон айланиши бузилган. Кимки савол берса, аёл “бу менинг итим”, деган жавобни беради ва паспортни кўрсатади. Бу паспорт   эҳтимол илгариги итга берилгандир, чунки улар жуда ўхшаш.

"Илтимос, қаерга мурожаат қилиш мумкинлигини айтинг! Уни қандай тўхтатиш мумкин? Спиртли ичимликларга бўлган эҳтиёжни қондириш учун "бизнес" воситаси бўлган ҳайвонларга ачинаман. Ахир, кимдир бу итчани қутқара олса ҳам, унинг ўрнига аёл бир ҳафта ичида янги ит келтирмаслигига ким кафолат бера олади?"

Кўпчилик фойдаланувчиларнинг айтишича, бу муаммо юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилиш лозимдир. Бошқаларнинг   фикрига кўра, пул ишлаш учун айримлар нафақат итлардан, балким вояга етмаган болалардан ҳам фойдаланишади ва бунга   қарши бирор чора ўйлаш керак.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+