Байрам яқинлашмоқда. Телеграмда мавжуд бўлмаган арчаларни сотаётган  фирибгарлар пайдо бўлган
Ҳодисалар

Байрам яқинлашмоқда. Телеграмда мавжуд бўлмаган арчаларни сотаётган фирибгарлар пайдо бўлган

460

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Интернетда Телеграм орқали арча сотаётган фирибгарлар пайдо бўлган. Улар буюртма ва пулни олгач, изсиз йўқолиб қолишади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Фирибгарлар канал яратиб, сунъий арчаларни сотувга қўйишади. Каналга қўйилган суратлар эса россиялик сотувчиларнинг ҳақиқий фотосуратларидан нусха олинган. Қолаверса, улар видео ва изоҳларни ҳам ўзлариники қилиб кўрсатишади. Сўнгра, фирибгарлар олдиндан пул сўраб, канал номини ўзгартириб қўйишади.

Бу тузоққа бир неча киши тушиб қолиб, “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятига шикоят қилган.

Ҳозирги пайтда, байрамлар яқинлашаётганини ҳисобга олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари республика ҳудудига пиротехника маҳсулотларини ноқонуний олиб кириш каналлари ва усулларини аниқлашга қаратилган рейдлар ўтказмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+