Загрузка
Загрузка
Бекободлик эркак салом бермаганлиги учун ўз  танишини  пичоқлаб қўйди
Ҳодисалар

Бекободлик эркак салом бермаганлиги учун ўз танишини пичоқлаб қўйди

534
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тергов департаментига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Бекободлик эркак салом бермаганлиги учун ўз танишини пичоқлаб қўйган. 

“2021 йилнинг 4 январь куни соат 10:40 ларда Абиджон П., спиртли ичимлик таъсирида, ўзи билан мардикорлик қиладиган танишларининг олдига Бекобод шаҳар марказий буюм бозорига келиб, у ерда турганлар билан саломлашишни бошлаган”, - дея маълум қилмоқда Департамент.

У ерда турганлардан бири Абиджоннинг маст ҳолатда эканилиги пайқаб,   саломлашмаган ва уйига боришни маслаҳат берган.

“Бундай муносабатдан жаҳли чиқиб, Абиджон мазкур бозор ҳудудида жойлашган ошхонага кириб, стол устида турган ошхона пичоқни олган ва танишининг орқасидан бориб,   унининг қорнига пичоқ билан урган. Натижада   жабрланган фуқаро шаҳар касалхонасига ётқизилган”, - дея таъкидламоқда Департамент.

Тергов ҳаракатлари жараёнида қон доғлари мавжуд бўлган ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган. Жиноят иши юзасидан гумон қилинувчи Абиджон П. вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига олиб борилган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 104 моддаси 2 қисми “е” ва “л” бандлари (безорилик оқибатида қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб қасддан баданга оғир шикаст етказиш) асосида жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов давом этмоқда.   

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...