Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тергов департаменти маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Сурхондарёдаги иккита гўзаллик салони ходимлари муштлашишган.
«9 ноябрь куни соат 11:00 да Қизириқ марказий деҳқон бозори орқа томонида жойлашган “Шадози” номли гўзаллик салони биносида ушбу салонда ишловчи 37 ёшли Зулфия Ш., 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А., 17 ёшли Сохиба Т.,лар ҳамда ушбу гўзаллик салони ёнида жойлашган “Диана” гўзаллик салони ишчиси 39 ёшли Матлуба М., ва унинг қизи 18 ёшли Шахзодабону Н.,лар ўзаро жанжаллашишган», -дея хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.
Аёллар бир-бировларининг тана қисмларига қўл ва оёқлари билан уришган, бунинг натижасида 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А. ва 17 ёшли Сохиба Т.,лар турли даражада тан жароҳатлари олаганликлари аниқланган. Суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, қизларга енгил тан жарохатларии етказилган.
Ушбу ҳолат бўйича Матлюба М. ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277 (безорилик) моддаси 2-қисми "б" банди бўйича жиноий иш кўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас