Бир гуруҳ мактаб битирувчилари автомобиллардан бош чиқариб, катта  йўлда оммавий “байрам” қилишган
Ҳодисалар

Бир гуруҳ мактаб битирувчилари автомобиллардан бош чиқариб, катта йўлда оммавий “байрам” қилишган

649

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бир гуруҳ мактаб битирувчилари автомобиллардан бош чиқариб,   катта йўлда оммавий “байрам” қилишган. Яхшиямки, ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда. 

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 25 май куни Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳудудида содир бўлган. Тарқалган видеога кўра, оммавий “сайр”да камида 10 нфар ўқувчи ва олтита автомобиль иштирок этган.

ЙҲХББ маълумотларига қараганда, автомобил ойналаридан бошини чиқарган йигитлар мактабларнинг ўн биринчи синф битирувчилари бўлиб, улар сўнгги қўнғироқни нишонлаган. Машиналар ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган ва барча машиналар жарима майдончасига олиб борилган.

Воқеа маҳаллий ИИБда ўқувчилар, мактаб директорлари, синф ўқитувчилари ва ота-оналар билан бирга кўриб чиқилган. Ҳодисага алоқадор автомобилларнинг ҳар бирига 735 минг сўм миқдорида жарима солинган.

 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+