Загрузка
Загрузка
Бир гуруҳ йигитлар Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан  шуғулланувчи Интернет-дўконлар манзилини ўзида акс этган флаерларни  чоп этиш ва тарқатиш билан шуғулланган
Ҳодисалар

Бир гуруҳ йигитлар Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи Интернет-дўконлар манзилини ўзида акс этган флаерларни чоп этиш ва тарқатиш билан шуғулланган

580
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, бир гуруҳ   йигитлар Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи   Интернет-дўконлар манзилини ўзида акс этган флаерларни чоп этиш ва тарқатишни ташкил қилган.

"Гиёҳвандлик воситаларини тарқатишга қарши курашга йўналтирилган профилактик тадбирлар давомида Миробод тумани ИИО ФМБ ходимлари 26 ёшли Ш.Ш.ни флаерлар тарқатаётганида қўлга олишди. Ашёвий далиллар сифатида ундан 1093 та гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи интернет-дўконларни реклама қилувчи флаерлар олиб қўйилди”, -дея маълум қилмоқда ИИББ.

Суҳбат давомида фуқаронинг маълум қилишича, у билан “Телеграм” орқали ўз “Ф” деб номлаган шахс боғланиб, флаерлар тарқатиш йўли билан даромад таклиф қилган. 29 октябр куни “Ф” унга 1750-1800 та флаерлар берган. Флаерларнинг бир қисми Яшнобод ва Миробод туманларида тарқатилган.

Кейинчалик тергов олди текшируви давомида “Ф” номли 18 ёшли йигит қўлга олинган. Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг сентябр ойида у махсус сайт орқали флаерлар тарқатиш билан боғлиқ “иш” топган. Флаерларни у тайёр ҳолда Мирзо-Улуғбек туманидаги босмахонадан олган. Тез орада босмахона ишчилари: 23 ёшли Р.Р. ва 36 ёшли Д.Х.лар қўлга олинган. Ашёвий далиллар сифатида 6000 та тайёр флаерлар олиб қўйилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...