“Бир миллион дастурчи” танловида ғолиб чиққан самарқандлик ўқувчига   эски ноутбук топширилган
Ҳодисалар

“Бир миллион дастурчи” танловида ғолиб чиққан самарқандлик ўқувчига эски ноутбук топширилган

461

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  “Бир миллион дастурчи" танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи ўқувчига эски ноутбук топширилган. Ғолибнинг ўзи бу видеони ёзиб олган ва ижтимоий тармоқларда тарқатган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Кўринишидан, совға қилинган ноутбукдан ўқитувчи бўлиб ишлаётган одам фойдаланган. Ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг ёзишича, шу йўл билан ташкилотчилардан бири ўз ноутбукини бепул янгилашга қарор қилганга ўхшайди. Улар ўқувчи олган нарсасига қаноат қилиб, алмаштирилганни сезмайди ёки ҳеч қаерга чиқиш қилмайди, деб ўйлашган.

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, видеода 41- сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Сардор Сатторов акс этган. Ҳозирда вазиятни ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, видеода баён этилган фактлар текширилмоқда.

Бир миллион дастурчи - бу платформа ҳисобланиб, унда барча хохловчилар ихтисослашган uzbekcoders.uz онлайн портал ёрдамида тўртта йўналишдаги IT-мутахассисликларини мутлақо бепул ўрганишлари мумкин.

Умумий курс 120 соатлик машғулотларга мўлжалланган. Ҳар бир даража лаборатория ишларини тайёрлаш ва тегишли сертификатларни олиш билан якунланади. Курсларнинг энг яхши битирувчилари грантлар учун кураша олади ва Udacity платформасининг 100та Nanodegree дастурларидан бирида ўқишни давом эттириши мумкин. Бунинг учун якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтиш ва энг юқори балл билан ТОП-150 нафар иштирокчилар қаторидан ўрин олиш зарур.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+