Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзбекистон темир йўллари”га ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, бир неча ўзбекистонликлар ҳаракатланаётган поезддан кўмир ўғирламоқчи бўлишган.
“17 ноябрь куни кўмир махсулотлари ортилган 50 та вагон “Облиқ” темир йўл бекатида тўхтаган. Бу ерда ишчилар АКМК Ангрен шаҳар филиалига тегишли тўртта кўмирли вагонни узиб қўйишлари керак эди”, - дея маълум қилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари”.
Вагонлар узиб қўйилганидан сўнг, поез ўз ҳаракатини давом этган. Қолган вагонлар тепловозга уланиб белгиланган манзилга жўнатилган. Юк поездининг ҳаракатланиши давомида 5 нафар номаълум шахслар вагонга осилган ва очиқ ярим тиркамалардан ноқонуний равишда кўмир туширишни бошлашган. Ушбу юк поездини кузатиб бораётган Охангарон ўқчилик командаси ўқчиси вагонга чиққан номаълум шахсларни тезкорлик билан ушлаш мақсадида тепловозни тўхтатган. Бироқ, номаълум шахслар ҳар томонга қочиб кетишган.
Ҳозирда мазкур номаълум шахсларни аниқлаш юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас