Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда машҳур блогер Гейдар Алиев (Gonzo G) иштирокида юз берган ҳодиса юзасидан суд қарори маълум бўлди. Блогер ички ишлар ходимига бўйсунмаганлик ва безориликда айбланиб, жавобгарликка тортилди.
Жорий йилнинг 13-июн куни пойтахтдаги Тарас Шевченко кўчасида ўтказилган K-Vibe корейс маданияти фестивалида блогер тўғридан-тўғри эфир орқали чиқиш қилган. У кимоно кийиб, тадбир меҳмонлари билан суҳбатлашган вақтда ички ишлар ходими билан оғзаки тортишув келиб чиққан.
Аниқланишича, бўлиб ўтган фестивалда Гонзо ташриф буюрувчиларни агрессив ва провокацион тарзда тасвирга олган. Фуқаролардан бири уни тасвирга олмасликни сўраганида, блогер унга нисбатан уятли сўзлар ишлатиб, можаро келтириб чиқарган. Натижада жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.
Ўшанда дастлаб блогерни ички ишлар бўлимига олиб кетишни таклиф қилишган, бироқ суҳбат якунида томонлар келишувга эришган ва блогер Миллий гвардия ходими ҳамроҳлигида тадбир ҳудудини тарк этган эди.
Бироқ кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари блогернинг хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиққан. Гейдар Алиевнинг фестивалдаги иштироки ва ички ишлар ходимига бўлган муносабатида безорилик ҳамда қонуний талабга бўйсунмаслик аломатлари аниқланган.
Суд ҳукмига кўра, блогерга нисбатан 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси ва 5 БҲМ миқдорида (2 миллион сўм) жарима тайинланган. Ҳозирги кунда блогер жазо муддатини ўтамоқда.

Изоҳлар мавжуд емас