Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кардиология марказида даволанаётган блогер Жаҳонгир Латиповнинг соғлиғи кескин ёмонлашиб, жонлантириш бўлимига тушиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан унинг дўсти ва ҳамкасби блогер Мурад шифохонага бориб, беморнинг ҳолидан хабар олди ҳамда палатадаги суҳбатини видеога муҳрлаб эълон қилди.
Суҳбат давомида Жаҳонгир Латипов кундалик иш юкламаси, доимий стресс ва сурункали уйқусизлик оқибатида аҳволи оғирлашганини, босими 180 дан ошиб кетиб, зудлик билан шифохонага ётқизилганини айтган.
Видеода қайд этилишича, шифокорларнинг ўз вақтида кўрсатган тезкор ёрдамигина унинг ҳаётини сақлаб қолган.
Айни пайтда у жонлантириш бўлимидан оддий палатага ўтказилган бўлиб, қўллаб-қувватлаган барча яқинларига ва дуо қилган инсонларга миннатдорлик билдирган.

Изоҳлар мавжуд емас