Боласини урган онага нисбатан жиноий иш очилган
Ҳодисалар

Боласини урган онага нисбатан жиноий иш очилган

941

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ухлашни истамаётган боланинг онаси томонидан калтакланишини акс этган шов-шувли видео бугун ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари махкур ролик иштирокчиларини топишган, аёлга нисбатан жиноий иш очилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳодиса 14 июн куни Пайариқ туманида содир бўлган. 34 ёшли аёл икки ёшли боласини даволаниш учун касалхонага олиб борган.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг хабар беришича, аёл вояга етмаган шахсга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганида стресс ҳолатида бўлган. Шу билан бирга, у ақлан соғлом ва эри билан яшайди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийноққа солиш) нинг иккинчи қисми, "а", "б" бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Ушбу модда бўйича уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий ишлар ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...