Бош прокуратура почта манзилларини  бузиш ва тадбиркорларнинг  пул  маблағларини ноқонуний ўзлаштириш  билан боғлиқ фирибгарлик жиноятларининг ортиши ҳақида маълум қилмоқда
Ҳодисалар

Бош прокуратура почта манзилларини бузиш ва тадбиркорларнинг пул маблағларини ноқонуний ўзлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик жиноятларининг ортиши ҳақида маълум қилмоқда

525

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бош прокуратура почта манзилларини бузиш ва тадбиркорларнинг пул маблағларини ноқонуний ўзлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик жиноятларининг кўпайганлиги ҳақида маълум қилмоқда. Бу ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.  

“Икки ўзаро ҳамкор инсофли компания ўртасидаги савдо алоқалари доирасида жиноятчилар товар етказиб берувчининг электрон почтасини бузиб кириб, ўзаро ёзишмаларни қўлга киритган ҳолда сохта ҳужжатлар орқали етказиладиган товар учун тўловни амалга ошириш тўғрисида харидор ёки молиявий ташкилотнинг манзилига хат юборганлиги ҳолатлари аниқланган”, - дея маълумот бермоқда Бош прокуратура.

Ушбу ҳолатларда, етказиб берувчи компания бир мамлакатда, сохта маълумотлар йўналтирилган компания реквизитлари бошқа мамлакатга тегишли бўлган. Ўғирланган маблағларнинг кейинги ҳаракатларини ўрганилганда, қўлга киритилган пуллар иккинчи мамлакатда вақтинча яшовчи шахс томонидан нақдлаштирилган ва учинчи мамлакатга олиб чиқиб кетилган.

Шу сабабли, Бош прокуратура чет эл компаниялари ёки ишлаб чиқарувчилари билан ўзаро савдо ҳамкорлигини амалга оширишда ҳушёр бўлишга, очиқ манбалар, улар тўғрисида ёзилган шарҳлар орқали тадбиркорларнинг ҳалоллигини ўрганишга ҳамда номаълум ва шубҳали манзиллардан келган хабарлар ва ҳаволаларни (ссылка) очмасликка чақирмоқда.

“Ахборот хавфсизлигини таъминлашда лицензияланган дастурий таъминот воситаларидан фойдаланиш, шахсий почта, мобиль ҳамда компьютер қурилмаларига киришда икки факторли аутентификациядан фойдаланиш, шунингдек муқобил алоқа каналлари орқали хорижий шериклар билан тузилган шартномаларнинг ишончлилигини қайта текшириш орқали жиноятчилар томонидан маблағларингизни ўғирлаш хавфини сезиларли даражада камайтирасиз”, - дея якун қилмоқда ҳуқуқ тартибот идораси.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...