Загрузка
Загрузка
Бухорода қалбаки алкоголь маҳсулотлари мусодара қилинди
Ҳодисалар

Бухорода қалбаки алкоголь маҳсулотлари мусодара қилинди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилоятида 6 751 дона истеъмолга яроқсиз, қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ноқонуний тарзда ташиш ҳолати аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "Тошкент–Бухоро" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли юк автомашинаси тўхтатиб текширилган.

Текширув жараёнида фуқаро  умумий баҳоси 192 миллион сўмлик, 6 751 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини Ғиждувон туманида сотиш мақсадида олиб келаётгани маълум бўлди. Товарлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси икки баравар қисқарган эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 1,4 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланган. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...