Загрузка
Загрузка
Бухорода ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида юқори тезликда икки кишини уриб кетган. 10 яшар бола вафот этган
Ҳодисалар

Бухорода ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида юқори тезликда икки кишини уриб кетган. 10 яшар бола вафот этган

595
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухорода Lacetti ҳайдовчиси пиёдлар ўтиш жойида юқори тезликда икки кишини уриб кетган. 10 яшар бола вафот этган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Мазкур авария Жомий кўчасида юз берган. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган дақиқалар видеода қайд этилган.

Кадрларга кўра, ҳайдовчи кечки пайтда пиёдаларга йўл бермаган. Автомобиль зарбасидан икки киши – 10 ёшли бола ва 37 ёшли эркак бир неча метр узоқликка учиб кетган.

ЙҲХББ маълум қилишича, жабрланганлар тиббий муассасага олиб борилган. Афсуски, шифохонада кўрсатиган тез ёрдамга қарамай, бола вафот этган.

Иккинчи жабрланган кишининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда. Бемор жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...