Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухорода 33 ёшли аёл ва унинг 22 ёшли шериги қўлга олинган. Улар 18 ёшли қизни фоҳишаликка мажбур қилишган. Бу ҳақда ЎзА маълумотлари асосида мухбиримиз хабар бермоқда.
"4-сентябр куни жиноий шериклар Бухородаги Б.Накшбанд кўчасида вақтинча яшовчи қизни алдов йўли билан хусусий уйга олиб келиб, паспортини олиб қўйишган ва кейинги беш кун давомида уни моддий мукофот эвазига номаълум кишилар билан жинсий алоқага мажбур қилишган", - дея қайд этишмоқда ҳуқуқ-тартибот идоралари.
Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шериклар жиноят жойида қўлга олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодекси 135-моддаси иккинчи қисмининг "в", "г", "е" бандлари (одам савдоси) бўйича жиноят иши очилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳуқуқбузарлик учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси белгиланган.
Изоҳлар мавжуд емас