Загрузка
Загрузка
Бухорода ўғлининг алдови билан терроризмни молиялаштирган ота узоқ муддатга қамалди
Ҳодисалар

Бухорода ўғлининг алдови билан терроризмни молиялаштирган ота узоқ муддатга қамалди

57
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро шаҳрида халқаро террористик ташкилот сафида бўлган ўғлига криптовалюта кўринишида маблағ юбориб келган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, мазкур фуқаро ўзининг Суриядаги ўғлига йирик миқдорда маблағ ўтказиб келгани аниқланган.

Аниқланишича, 27 ёшли шахс 2019 йилда Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси" ташкилотига қўшилган ва ижтимоий тармоқлар орқали хайрия ниқобида пул йиғиш билан шуғулланган. У 2021-2025 йиллар давомида кўплаб фуқароларни, жумладан, ўз отасини ҳам жиноятга жалб қилган.

Шу сабабли 61 ёшли ота 2022-2025 йиллар давомида BINANCE биржаси орқали ўғлига жами 13 597 USDT (тахминан 13 минг доллар) миқдорида криптовалюта юборган.

Айбланувчи 2019 йилда диний экстремистик материалларни тарқатгани учун 5 йилга қамалган ва 2023 йил шартли равишда озод этилган эди. Бироқ у берилган имкониятдан хулоса чиқармай, жиноий фаолиятини давом эттирган.

Бухоро шаҳар судининг қарорига кўра, ота Жиноят кодексининг 155³ (терроризмни молиялаштириш) ва 278⁸-моддалари билан айбдор деб топилиб, 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Унинг Суриядаги ўғлига нисбатан эса қидирув эълон қилинган.

Шунингдек, террорчининг алдовига учиб, маблағ ўтказган яна 8 нафар фуқарога нисбатан ҳам жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги "сохта хайрия" акцияларидан эҳтиёт бўлишга ва терроризмни молиялаштириш оғир жиноят эканлигидан огоҳлантирган.

Олдинроқ ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Андижон вилоятида Суриядаги террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб, "жиҳод" қилиш учун чет элга чиқиб кетишни режалаштирган 13 нафар ёшлардан иборат "Ахийлар" гуруҳини қўлга олгани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...