Бухорода ўтказилган тўйда дастурхон тирик декоратив балиқчалар билан безатилган. Хлорли сувга солиб қўйилгани боис, балиқчаларнинг бир қисми нобуд бўлган
Ҳодисалар

Бухорода ўтказилган тўйда дастурхон тирик декоратив балиқчалар билан безатилган. Хлорли сувга солиб қўйилгани боис, балиқчаларнинг бир қисми нобуд бўлган

463

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухорода ўтказилган тўйда дастурхон тирик декоратив балиқчалар билан безатилган. Хлорли сувга солиб қўйилгани боис, балиқчаларнинг бир қисми нобуд бўлган. Бу ҳақда Ekolog.uz. Телеграм каналига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Экологлар берган маълумотларга кўра, 21 январь куни Бухородаги “Ҳавас” ресторида бўлиб ўтган тўй дастурхони бошқа гўшт маҳсулотлари қаторида тирик декоратив балиқчалар билан безатилган.

“Тўйхонада жами 130та стол бўлиб, бокалларга тирик балиқчалар солиб қўйилган, жами 180та балиқча бўлган. Бокалларда ичиш учун яроқли хлорланган сув бўлган. Балиқ бундай сувда яшай олмайди. Балиқчаларнинг бир қисми тўй пайтида нобуд бўлган”, - дея таъкидлашмоқда экологлар.

Наҳотки 180 та декоратив балиқчаларни қийнаш ва ўлдириш орқали тўй ташкилотчиси ўз обрўсини ошириши ёки ёшларни бахтли қилиши мумкин? Хлорланган сувда ўлмай қолган балиқчаларнинг тақдири нима бўлди экан?

Бу каби жирканч ҳолатларнинг олдини олиш учун ресторан эгаси ва тўй эгасини жаримага тортиш керак. Бухоро шаҳар экология бошқармаси ва Экологик партиянинг вилоят бўлими бу ҳодисани эътиборсиз қолдиришмайди, деб умид қиламиз.

“Буларнинг қилмишини давом эттиришга, икки соатлик кўнгилхушлик учун гуноҳсиз тирик жонзотларнинг ўлимига йўл қўйманг”, - дея якун қилишмоқда экологлар.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+