Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухорода қурувчидан пулларини оломаган эркак ўзига ўт қўйган. Айни пайтда танасининг 50 фоизи куйган фуқаро шифохонага жойлаштирилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
2021 йилнинг 1 март куни жабрланган фуқаро квартира сотиб олиш учун қурувчига 15 миллион сўм берган. Бироқ, қурувчи эркакнинг кўплаб мурожаатларига қарамай, кўчмас мулкни расмийлаштириб топширмаган. Қолаверса, пулларни ҳам қайтармаган.
Охир-оқибат, бу масалага мутасаддиларнинг эътиборини қаратиш учун фуқаро 1 февраль куни устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган. Танасининг 50 фоизи куйган эркак хулдик билан Шошилинч тиббий ёрдам Республика илмий маркази Бухоро вилояти бўлимига олиб борилган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 103 моддаси (ўз жонига қасд қилишгача олиб бориш) бўйича жиноий иш қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Масала вилоят прокуратурасининг алоҳида назоратига олинган.
Айбдор деб топилган шахс уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас