Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухорода жазманининг оиласига беҳаё лавҳаларни кўрсатиш билан таҳдид қилган товламачи аёл ушланган. Лавҳаларни кўрсатмаслик эвазига аёл пул талаб қилган. Бу ҳақда вилоят ИИББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ички ишлар идорасининг маълум қилишича, Ромитан туманида яшовчи 29 ёшли аёл 26 ёшли эркак билан ишқий муносбатларда бўлиб, хуфёна учрашувларни видеога олган. Сўнгра оиласидан ажратиш билан қўрқитиб, видеони тарқатмаслик эвазига пул сўраган.
Товламачи ўз “хизмати”ни 400 долларга баҳолаган.
17 ноябрь куни “мукофот”ни олиш пайтида аёл ушланган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 165 моддаси 1 қисми (товламачилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни пайтда тергов тадбирлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас