Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухородаги "Карвон" бозорида содир бўлган ёнғин оқибатида 2200 квадрат метр майдон зарарланган. Ёнғинни бартараф этишга 35 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 375 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинган.
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, ёнғин содир бўлган ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар мулкини асраш учун ИИБнинг 743 нафар ҳамда Миллий гвардиянинг 200 нафар ходими жалб этилган. Навоий вилояти ФВБнинг ёнғин-қутқарув экипажлари ҳам воқеа жойига етиб келган.
"Карвон савдо комплекс" корхонаси Бухоро шаҳридаги "Шайхон" маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, бозорда 880 та савдо дўкони фаолият юритган.
Тадбиркорлар ва гувоҳларнинг айтишича, ёнғин расмий маълумотда кўрсатилганидек 00:12 да эмас, тунги соат 02:30 ларда тўлиқ бартараф этилган. Уларнинг сўзларига кўра, айрим дўконларда қолган чўғлар, қизиб кетган конструкциялар ва маҳсулотларнинг портлаши туфайли кичик ёнғин ўчоқлари қайта пайдо бўлган.
Ёнғин вақтида яқин атрофдаги Бухоро давлат тиббиёт институти ва Осиё халқаро университетининг талабалари, шунингдек, йўлдан ўтаётган ҳайдовчилар тадбиркорларга маҳсулотларни хавфсиз жойга кўчиришда ёрдам берган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида махсус штаб ташкил этилган. "Тез ёрдам" ходимлари бозор дўконлари эгаларига руҳий ва тиббий ёрдам кўрсатган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас