Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бухоролик 17 ёшли йигит қизни беҳаё суратларни чоп этиш билан қўрқитган. У ҳибсга олинишига қадар товламачилик йўли билан 2850 АҚШ доллари ва заргарлик буюмларни олишга муваффақ бўлишган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Вояга етмаган товламачи 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг февраль ойига қадар 20 ёшли қиз билан ўзаро гаплашиб юрган. Шу вақт мобайнида у “шахсий” характердаги суратларни олиб, қизни қўрқитиш учун улардан фойдалана бошлаган. Суратларни интернетда чоп этмасликни ваъда қилиш эвазига тадбиркор йигит ўз севгилисидан 2 850 АҚШ доллари ва турли хилдаги тилла-тақинчоқларни олишга улгурган.
Аммо қиз барибир ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилган. Бухоро шаҳри 4-сонли ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а, в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилишича, товламачи ушланган ва айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас