Загрузка
Загрузка
Бундан ҳеч ким ҳимояланмаган. Фуқародан собиқ эгасининг  қарзлари учун  машинаси мусодара қилинган
Ҳодисалар

Бундан ҳеч ким ҳимояланмаган. Фуқародан собиқ эгасининг қарзлари учун машинаси мусодара қилинган

1079
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Биринчи эгасининг қарзлари учун Янгийўллик электрикнинг автомашинаси мусодара қилинган. Аниқланишича, машина қидирувда бўлган. Тегишли идораларга қилинган шикоятлардан фойда бўлмаган. Фуқаро оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардан умид қилмоқда.

Сергей Межерицкий автомобиль харид қилганлиги ҳақида ҳикоя қилиб берган. Икки йил олдин, у 2013 йилда ишлаб чиқарилган “Спарк” сотиб олган. 2020 йилнинг октябрь ойи охирида эса автомобиль мусодара қилинган. Маълум бўлишича, суд қарори билан мазкур машина қидирувга эълон қилинган экан.

"Хотиним билан бу машинани узоқ излаб, ниҳоят топдик. Эртаси куни собиқ эгаси билан шартнома тузиш учун нотариусга бордик ва машинани рўйхатга қўйдик. Автомобиль нотариус ва ЙҲХБнинг барча текширувларидан ўтди. Унга ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган эди. Янги техник паспорт ва рақам олдик. Ҳар йили автомобилимиз техник текширувдан ўтди, суғуртани олиб турдик. Бир куни ишдан қайтаётганимда, мени тўхтатиб, ҳужжатларни текширишди. Базадан маълум бўлишича, машинам ҳибсга олинган бўлиб, қидирувга берилган экан”, - дея ҳикоя қилмоқда мухбиримизга жабрланувчи.

Ҳеч қандай тушунтиришларсиз ва расмий ҳужжатларни тақдим этмасдан, автомобиль жарима майдончасига юборилган. Фуқаро ҳибсга олиш сабаблари ва тафсилотларини ўзи билиб олган. Бу учун 20 кундан ортиқ вақт сарфланган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди жабрланувчининг сўровига кўра мазкур ва яна 73та автомобиль У.Х. исмли шахс томонидан кредит асосида сотиб олинганлигини, кейинчалик банкка тўланмаган қарзларга қарамай, машиналар бошқа шахсларга сотилганлигини билдирган. Сергей ҳибсга олинган “Спарк”нинг тўртинчи эгаси бўлиб чиққан.

photo_2020-12-30_20-37-11.jpg

У. Х.нинг ўзи бир қатор моддалар, хусусан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича жиноятлар учун 2019 йилдан суд ҳукми билан қамоқда сақланмоқда. Унинг қарзлари эса машинаси бўлмаганлиги туфайли даромадининг бир қисмини йўқотган, идораларга югура-югур қилиш учун вақти ва асабини сарфлаган, ҳуқуқий маслаҳат ва давлат божлари учун пул берган оддий ишчи зиммасига келиб тушган. Эвазига эса фойдасиз жавоблар олган холос. Шунингдек, 50 кун давомида автомобили жарима майдончасида сақланганлиги учун ҳам пул тўлаши керак.

С. Межерицкийнинг Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига, Олий судга, Ички ишлар вазирлигига, туман ва Бош прокуратурага, президентнинг виртуал қабулхонасига қилган мурожаатлари мулкига нисбатан қонуний ҳуқуқни қайтаришга ёрдам бермаган. Межерицкий машинани жарима майдончасидан чиқарган бўлсада, ундан фойдалана олмайди.

"Менга машинадан воз кечиб, биринчи эгасини судга бериш, ундан зарарни ундириш таклиф қилинмоқда. Қизиқ, нима учун бировнинг хатолари учун, бошқа одамларнинг қарзлари оддий фуқаро учун жавобгар бўлиши керак? Нима учун тегишли тузилмалар фирибгарлик схемасини тергов қилишмаяпти? “Истемолчи.уз”да чиққанимдан сўнг Адлия вазирлиги мен билан боғланди. Нотариусга нисбатан хизмат текширувини ўтказишни айтишди. Нотариус эса сотиб олиш вақтида автомобиль "тоза" бўлганлигини исботлашини айтмоқда. Нима қилишга ҳайронман", - деди жабрланувчи.

Шуниси ҳайратланарлики, банк шунча йил ўтгандан кейингина ўзига келиб, суд орқали аллақачон бошқа кишиларга тегишли машиналарни олмоқчи бўлаяпти.

Сергей ўзига ўхшаш бошқа жабрланувчиларга бирлашишни сўраб, истеъмолчилар жамоаси орқали мурожаат қилган. Ахир яна 73 киши ўз автомобилини йўқотиши мумкин.

photo_2021-01-25_14-14-04.jpg

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...