Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Buyuk Kelajak" Халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг бир қатор ходимлари камситиш ва меҳнат қонунчилигини бузишда айбланганлиги ҳақида мухбиримиз хабар қилмоқда.
Ташкилот матбуот-хизмати маълум қилишича : “Меҳнат ҳуқуқларини бузиш ва камситувчи хатти-ҳаракатлар бўйича кўплаб шикоятлар тушганлиги муносабати билан ушбу ҳолатларни текшириш учун “Buyuk Kelajak"нинг Тошкентдаги ваколатхонасининг айрим ходимларига нисбатан мустақил Комиссия тузилди”.
Комиссия Ижрочи директор Зухра Азимова томонидан меҳнат қонунчилиги, шунингдек “Buyuk Kelajak” Ахлоқ кодекси қоидалари ва шартларини бузилганлигини кўриб чиқади. Текширув натижасида мустақил ҳисобот тузилиб, хулоса учун ташкилотнинг Мувофиқлаштирувчи кенгашига юборилади.
Ташкилот қоидаларига кўра, раҳбар ирқи, ранги, дини, жинси, ёши, миллий келиб чиқиши, жинсий йўналиши, оилавий аҳволи, ногиронлиги ёки ташкилотдаги мавқеига қараб камситишга йўл қуймаслиги керак.
"Buyuk Kelajak" ташкилотнинг барча аъзоларини қоида бузган шахснинг эгаллаб турган хизмат лавозимидан қатъий назар ҳамда ўч олишдан қўрқмасдан саволлар беришга ва муаммоларни кўтаришга чақирди.
"Ташкилот тақдим этилган маълумотларга жиддий ёндашиш ва уни доимо синчковлик билан текширишга тайёр. Ташкилот шубҳали хатти-ҳаракатлар ҳақида виждонан хабар қилган ёки бошқа усулда текширув ва терговга ёрдам берадиган ҳар қандай кишига қаршилик кўрсатилишига йўл қўймайди", - дея якунлади “Buyuk Kelajak”.
"Buyuk Kelajak" Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти 30 дан ортиқ мамлакатларда истиқомат қилувчи 200 дан ортиқ ватандош мутахассисларимизни ўз ичига олади. Унинг асосий вазифаси - 2035 йилгача Ўзбекистоннинг узоқ истиқболли ривожланиш моделини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.
Не пропусти ничего важного: больше новостей в Telegram-канале Podrobno.uz.
Изоҳлар мавжуд емас