Загрузка
Загрузка
Chevrolet автомобилларини ташувчи машина аланга олганини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. UzAuto Motorsнинг  таъкидлашича, бу воқеа Россияда юз берган
Ҳодисалар

Chevrolet автомобилларини ташувчи машина аланга олганини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. UzAuto Motorsнинг таъкидлашича, бу воқеа Россияда юз берган

445
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Chevrolet автомобилларини ташувчи машина аланга олганини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. UzAuto Motorsнинг таъкидлашича, бу воқеа Россияда юз берган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин Россия йўл ташувчисига тегишли автомобил ташувчи машина кабинасида содир бўлган, шундан сўнг аланга автомобиллар юкланган тиркамага ёйилган. Ёнғиндан саккизта автомобилдан учтаси зарар кўрган. Ҳодиса натижасида автомобил ташувчи ҳайдовчи жароҳатланмаган",- дея қайд этмоқда UzAuto Motors.

Шунингдек компаниянинг қўшимча маълум қилишича, воқеа Москва вилояти ҳудудида автомобилларни буюртмачига етказиш пайтида содир бўлган. Барча ташилган автомобиллар россиялик буюртмачига тегишли бўлган ва уларнинг барчаси суғурталанган. Ҳодисада ҳеч ким жабр кўрмаган. Айни пайтда зарур ёнғин-техник экспертизалар ўтказилмоқда, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...