Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент вилоятида сайёҳлар томонидан олинган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Унда август ойининг сўнгги кунларида ёққан кучли қор акс этган. Ўзгидрометнинг етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов бунинг сабабларини тушунтириб берган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Август ойининг учинчи ўн кунлигида антициклоннинг узоқ давом этиши туфайли республикада салқин об-ҳаво кузатилди. Кечаси баъзи жойларда минимал ҳарорат +15 даражага, баланд тоғ ҳудудларида эса ноль даражагача тушди", - деди у.
28 август куни антициклон чекиниши фонида Тошкент вилоятининг айрим баланд тоғ ҳудудларида ҳаво ҳарорати +5 даражагача пасайган.
"Шу пайтда тоғнинг юқори атмосферасидаги ҳарорат ерга нисбатан пасайиб, ноль даражага яқинлашди. Табиийки, бу ҳолда ҳаводаги сув буғлари кристалланиб, қорга айланди. Бу манзарани кеча Чимён тоғларида денгиз сатҳидан 3 км баландликка кўтарилган сайёҳлар кузатишган", - деди Ўзгидромет ходими.
Изоҳлар мавжуд емас