Загрузка
Загрузка
Чирчиқда “оч қолган меҳмон” ниқоби остида талончилик қилган жиноий гуруҳ  аъзолари  ушланган
Ҳодисалар

Чирчиқда “оч қолган меҳмон” ниқоби остида талончилик қилган жиноий гуруҳ аъзолари ушланган

273
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Чирчиқда талончилик қилган жиноий гуруҳ аъзолари ушланган. Эркаклар ўзларини “оч қолган меҳмон” сифатида таништириб, маҳаллий аҳолининг ишончига кириб олган. Бу ҳақда ИИВ маълумотларига асосланиб, мухбиримиз хабар бермоқда. 

Янги йил бошланишидан 3,5 соат олдин учта номаълум шахс талончилик қилиш учун жиноий тил бириктириб, Чирчиқда яшовчи 49 ёшли фуқарога мурожаат қилишган. Улар ўзларини меҳмон деб таништиришган, бирор бир егулик сўрашган. Бу пайтда фуқаро спиртли ичимликлар дўконида спиртли ичимлик истеъмол қилиб турган.

Раҳми келган фуқаро "оч меҳмонларни" уйига таклиф қилган. Уйида у нафақат овқатлантиришга, балки улар билан ичишга ҳам қарор қилган. Бироқ, унинг меҳрибонлиги ва янги йил кайфияти байрамона натижаларга олиб келмаган.

Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш пайтида икки нафар меҳмон унга темир болға билан ҳужум қилган, пул ва қимматбаҳо нарсаларни талаб қила бошлашган. Кейин, ўлдириш билан таҳдид қилиб, унинг орқасига темир болға билан қаттиқ уришган. Натижада жиноятчилар уйдан саккиз миллион сўмдан сал кўпроқ маиший техника ҳамда икки минг долларни ўғирлашган.

Тергов ва тезкор ҳаракатлар натижасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари босқинчиларни қўлга олишган. Аниқланишча, улар 24 ва 22 ёшли икки нафар эркак экан. Ашёвий далил сифатида уларнинг ёнидан жабрланувчининг уяли телефони олиб қўйилган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми "а", "б"," бандлари (талончилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирги вақтда тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...