Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. Чироқчи тумани ИИБ ходимлари томонидан эркакнинг ўлдирилганлиги Бош прокурор назоратида турибди. Мухбиримиз берган хабарга кўра, бу ҳақида Олий Мажлис Сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси маълум қилган.
Сенат Ахборот хизмати Қашқадарё вилоятида содир бўлган воқеа, яъни 32 ёшли Ю.А. қорамол ўғирлашда гумон қилиниб, ички ишлар бўлимида калтакланганлиги юзасидан матбуотда эълон қилинган хабарларга изоҳ берди. Ўша куни тунда эркак вафот этган. Кейинчалик маълум бўлишича, унинг отаси ва ўғли Қурбон Остоноев ва Баҳром Авлиёкуловлар ҳам у бирга билан шафқатсиз калтакланган.
"Ушбу ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан туман ички ишлар бўлими ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Бош прокурори назоратига олинган", - дея маълум қилмоқда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати.
Баёнотда айтилишича, Ички ишлар вазирлигига ходимларнинг хизмат вазифаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш топширилган.
"Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мамлакатимизда жиноятларнинг ҳар қандай турига муросасиз муносабатда бўлишини алоҳида таъкидлайди", -дейилмоқда баёнотда.
Изоҳлар мавжуд емас