Загрузка
Загрузка
Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқов иши судга оширилди
Ҳодисалар

Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқов иши судга оширилди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ раҳбари Акмалхон Журахонович Ортиқовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тергов ҳаракатлари якунланиб, кўриб чиқиш учун судга юборилди.

Собиқ раҳбар Жиноят кодексининг бир қатор оғир моддалари, хусусан, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги)нинг бир қатор қисм ва бандлари бўйича айбланмоқда

Мазкур жиноят иши доирасида собиқ раҳбар билан биргаликда яна 5 нафар шахс жиноий шерик сифатида суд курсисига ўтирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда Акмалхон Ортиқов фаолиятида йўл қўйилган йирик коррупциявий схемалар сабабли эгаллаб турган лавозимидан бўшатилгани расман маълум қилинган эди.

Ҳозирда Давлат активларини бошқариш агентлигида раҳбар Соҳибжон Муродов бўлиб, у 10 февральдан бери агентликнинг янги директори бўлиб, фаолият юритмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...