Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилоятининг Зомин туманида 2 ёшли Мақсадбек Рўзиметов қидирилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, бола 23 июнь куни кечқурун йўқолган.
Бола ота-онаси билан Хоразм вилоятидан меҳмонга келган ва Дуоба қишлоғида бўлган. Белгилар:
-
бўйи 70-75 см;
-
юзи думалоқ, кўзлари қора, сочи сарғиш;
-
эгнида катакли оқ кўйлак, жигарранг шортик ва ёзги пойабзал бўлган.
Боланинг қаердалиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан қуйидаги телефонлар орқали ички ишлар органлари ходимларига мурожаат қилишлари сўралади:
-
99) 129-02-02;
-
77) 025-00-25;
-
99) 571-65-30;
-
72) 392-20-02;
Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланади. Болани топишга ёрдам берадиган маълумот учун 20 миллион сўм миқдорида пул мукофоти кўзда тутилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқаролардан ҳушёр бўлишни ва ёш болаларни назоратсиз қолдирмасликни сўрамоқда.

Изоҳлар мавжуд емас