Загрузка
Загрузка
Сўнгги 30 йил ичида дунёда руҳий хасталикка чалинганлар сони икки баробарга кўпайди
Жамият

Сўнгги 30 йил ичида дунёда руҳий хасталикка чалинганлар сони икки баробарга кўпайди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. The Lancet тиббиёт журналида эълон қилинган "Глобал касалликлар юки" тадқиқотига кўра, дунё миқёсида руҳий бузилишлар билан касалланиш ҳолатлари мисли кўрилмаган даражага етиб, уларнинг умумий сони 1,17 миллиардга етган. 

Олимларнинг хулосаларига кўра,  2023 йилда қайд этилган ушбу кўрсаткич 1990 йилдаги ҳолатга нисбатан 95,5 фоизга кўпдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш тизими учун жиддий муаммога айланган бу ўсиш суръати хавотирли бузилишлар, катта депрессив зўриқиш, дистимия (сурункали депрессия), шизофрения, хулқ-атвор шикастланишлари ҳамда нерв анорексияси ва булимияси каби касалликлар ҳисобига тўғри келмоқда. 

Инсониятнинг соғлом ҳаёт йиллари йўқотилишини ифодоловчи DALY халқаро рейтингида руҳий хасталиклар энг хавфли омиллар сифатида 12-ўриндан 5-ўринга кўтарилган. 

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, руҳий бузилишлар келтириб чиқарган ногиронлик оқибатида бутун дунё аҳолиси умумий ҳисобда 171 миллион йиллик соғлом ва маҳсулдор ҳаётидан маҳрум бўлган. 

Тадқиқотда аёллар ўртасида руҳий касалликларга чалиниш кўрсаткичи эркакларга қараганда сезиларли даражада юқори экани аниқланган. Ёш тоифаси бўйича эса 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўсмирлар энг заиф ва хавф остидаги гуруҳ сифатида қайд этилган. 

Муаллифлар ушбу глобал инқироз соғлиқни сақлаш тизими қай даражада ривожланганидан қатъи назар, дунёнинг барча минтақаларида бирдек кузатилаётганини алоҳида таъкидламоқдалар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...