Загрузка
Загрузка
ДХХ 35 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйди
Ҳодисалар

ДХХ 35 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйди

577
Загрузка

Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотиклар мусодара қилинди. 

Хусусан, Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қозоғистон Республикаси Туркистон областининг Махтаарал районида истиқомат қилувчи, 1976 й.т. қўшни давлат фуқароси ва Зомин туманида яшовчи, 1989 й.т. маҳаллий фуқаро 3 кг 880 гр. “опий” моддасини 32 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда эса 1984 йил Қирғизистонда туғилган, Россия Федерацияси фуқароси ҳамда 1963 ва 1968 йилларда туғилган икки нафар Қирғизистон Республикаси фуқароси 9 кг 612 гр. “гашиш” моддаси билан, шунингдек, 1983 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси 1 кг 784 гр. “опий” ва 3 кг 765 гр. “гашиш” моддалари билан ушланди. 

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган, 1984 й.т. маҳаллий фуқаро 10 кг 300 гр. “опий” моддаси билан қўлга олинди. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган, 1992 й.т. фуқаро ўзининг “Нексия-3” русумли автомашинасида Қўқон шаҳрига кетаётган вақтида Оҳангарон туманидаги “Чинор” йўл патрул хизмати масканида тўхтатилди.

Лекин, у ЙПХ ходимлари талабларига бўйсунмасдан қочишга уринганида, сунъий тўсиқ яратилиб, қонунбузар ушланди.

Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 4 кг 902 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳри томон ҳаракатланган “Cobalt” русумли автомашина йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини жалб этган ҳолда, Бўстон туманидаги йўл патрул хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Текширув давомида машинада йўловчи сифатида кетаётган Олтинкўл туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шахснинг ёнида 961 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Дастлабки суриштирув жараёнларида у мазкур наркотикни Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган, 1974 й.т. Қирғизистон Республикаси фуқаросидан олганлиги маълум бўлиб, ушбу шахс ҳам қўлга олинди. Шунингдек, унинг яшаш манзилида 240 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мусодара қилинган жами 17 кг 165 гр. “опий” ва 18 кг 279 гр. “гашиш” гиёҳванд моддалари Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...